Гуржистон бош вазири Россия билан дипломатик алоқаларни тиклаш шартини айтди
Россия бугунги кунда Гуржистоннинг энг йирик савдо шерикларидан ҳисобланади. Аммо икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас.

Фото: Getty images
Гуржистон ҳудудий яхлитлиги тикланмагунга қадар Россия билан дипломатик алоқалар қайта йўлга қўйилмайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилди.
«Бизнинг дипломатик алоқаларимиз йўқ ва у Гуржистон ҳудудий яхлитлиги тикланмагунга қадар бўлмайди. Бироқ биз яна прагматик сиёсат олиб боряпмиз. Прагматизмсиз, албатта, Гуржистон омон қолмайди», — дейди у.
Кобахидзенинг сўзларига кўра, бу мамлакат тарихидаги муҳим дарслардан биридир. Шу билан бирга, бош вазир Гуржистон ҳудудий яхлитлигига боғлиқ муносабатларда аниқ йўналишлар борлигини қайд этган.
«Бу нафақат сиёсий, балки ҳуқуқий масала ҳамдир… Аммо бизда савдо, иқтисодий алоқалар мавжуд, ҳозирги вазият шунақа ва биз муносабатларимизда шу картинани сақлаб қолиш ниятидамиз», — дея қўшимча қилади Кобахидзе.
Россия бугунги кунда Гуржистоннинг иккинчи ўриндаги энг йирик савдо шериги ҳисобланади. Россия билан савдо айланмаси 2024 йилда 5,4 миллиард долларни ташкил этган. Гуржистон маҳсулотлари экспортида Россиянинг улуши ўтган йили 10,8 фоизни ташкил этган. Россиядан импорт қилинадиган товарлар улуши эса 11,2 фоизга тенг.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

08:12 / 06.03.2025
Ўзбекистон ва Гуржистон савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

20:45 / 05.03.2025
Президент Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзени қабул қилди

15:00 / 05.03.2025