Инсониятнинг учдан икки қисми 70 ёшдан ошган эркаклар ҳукмронлиги остида — Bild
Бутун дунёда сиёсий ҳокимият тобора кекса эркаклар қўлида, хусусан, АҚШ, Россия, Эрон, Ҳиндистон ва Хитойда.

Фото: Bild
Дунёда 5,4 миллиард одам 70 ёшдан ошган эркаклар назорати остида яшамоқда, бу эса дунё аҳолисининг 67,5 фоизини ташкил қилади. Германиянинг Bild нашри маълумотларига кўра, аёллар атиги 28 мамлакатни бошқаради, бу дунё аҳолисининг тахминан 5 фоизини қамраб олади.
Нашрнинг қайд этишича, бутун дунёда сиёсий ҳокимият тобора кекса эркаклар қўлида, хусусан, АҚШ, Россия, Эрон, Ҳиндистон ва Хитойда.
Доналд Трамп 78 ёшда, Владимир Путин 73 ёшда, Си Жинпинг 71 ёшда, Масъуд Пизишкиён 70 ёшда, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 74 ёшда.
«Ер юзидаги 8 миллиардга яқин аҳолининг 5,4 миллиарди ёки 67,5 фоизи 70 ёшдан ошган эркаклар ҳукмронлиги остида», дейилади мақолада.
Ёш бўйича ҳозирги рекордчи - Камерун президенти Пол Бийя. У 91 ёшда ва 42 йилдан бери бу лавозимда. Бундан ташқари, Камерунда ўртача ёш 18 дан озроқ.
Аёллар 380 миллион кишини бошқаради, бу 28 та давлат ва дунё аҳолисининг 5 фоиздан сал камроғи. Уларнинг энг йириклари — Мексика ва Италия. Энг ёш аёл бош вазир Криструн Фростадоттир (Исландия), у 36 ёшда.
Қайд этилишича, Bild ҳукмдорлар сифатида номинал давлат бошлиғини эмас, балки ҳақиқатда асосий қарорларни қабул қилувчиларни танлаб олган.
Мавзуга оид

12:05 / 16.02.2025
Ўзбекистонда иқтисодий қутбланиш кенгайиб боряпти. Нега?

17:01 / 03.02.2025
Туркманистон 2022 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилди

18:00 / 29.01.2025
Ўзбекистонда туғилиш ва оила қуриш камайди, ўлимлар сони эса ошди

19:06 / 11.01.2025