Исроил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши таркибидан чиқишини эълон қилди
Исроил АҚШ президенти Доналд Трампнинг БТМ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ишида иштирок этмаслик қарорини олқишлайди.

Фото: i24.news
Исроил БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидан чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбари Гидеон Саар ўзининг ижитмоий тармоқлардаги саҳифасига ёзиб қолдирди.
Саарнинг ёзишича, Исроил АҚШ президенти Доналд Трампнинг БТМ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ишида иштирок этмаслик қарорини олқишлайди.
Унинг сўзларига кўра, Исроил 100 дан ортиқ қораловчи резолюцияга дуч келган. Бу кенгаш томонидан Ироқ, Куба, Шимолий Корея ва Венесуэлага нисбатан қабул қилинган барча ҳамда шу пайтгача қабул қилинган жами резолюциялардан 20 фоизга кўпроқ. Исроил ҳукумати олдин ҳам БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши фаолиятини бир неча бор танқид қилган.
4 феврал куни Доналд Трамп Қўшма Штатларни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ва БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ишлари агентлиги (UNRWA) таркибидан чиқариш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш — БМТ тизимидаги ҳукуматлараро орган бўлиб, 2006 йилда тузилган. Унга 47 та давлат аъзо. БМТ сайтида ёзилишича, кенгаш «инсон ҳуқуқлари бўйича фавқулодда вазиятларга чора кўради» ва уларни жойларда қандай қилиб энг яхши тарзда амалга ошириш бўйича тавсиялар беради. Россия ҳам 2020 йил октябрда кенгашга сайланган, аммо 2022 йил 7 апрелда муддатидан олдин ўз ваколатларини тўхтатган. 2023 йилда Россия кенгашга қайтишга қарор қилган, аммо кераклича овоз тўплай олмаган эди.
Мавзуга оид

12:25 / 10.03.2025
Исроил Ғазога электр энергияси етказиб беришни тўхтатди

21:58 / 09.03.2025
Исроил Ғазо бўйича музокараларни давом эттириш учун Доҳага делегация юборади

18:20 / 07.03.2025
ҲАМАС Исроил ҳарбий ҳаракатлар бошласа, гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилди

17:17 / 07.03.2025