Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташриф якунланди
Куала-Лумпур халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини Малайзия таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.
Бугун, 5 феврал куни Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон президенти Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан сермаҳсул музокара ўтказди.
Саммит якунида Келажак авлодлар учун стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоланди ва ҳамкорликнинг турли соҳаларида салмоқли келишувлар тўплами қабул қилинди.
Давлат раҳбари ва Малайзия бош вазири бизнес форумида иштирок этиб, Petronas компанияси президенти билан учрашди.
Маданий дастур доирасида Ўзбекистон етакчиси Малайзия Ислом санъати музейига ташриф буюрди.
Тадбирлар якунлангач, Куала-Лумпур халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Малайзия таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.
Президент Тошкентга жўнаб кетди.
Мавзуга оид

20:14 / 10.03.2025
Шавкат Мирзиёев 11 март куни давлат ташрифи билан Францияга боради

21:18 / 07.03.2025
Шавкат Мирзиёев Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди

20:41 / 07.03.2025
Ҳар йили камида 200 нафар қиз дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади

20:29 / 07.03.2025