Жефф Безос Трампнинг ғазабини келтирмаслик учун иқлим бўйича ташкилотни молиялаштиришни тўхтатди
Amazon асосчиси антимонополия хизматлари босимларидан қутулиш учун Трамп маъмурияти билан муносбатларини яхшилашга уринмоқда.

Фото: AFP
Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос АҚШ президенти Доналд Трампнинг ғазабини қўзғамаслик учун иқлим ўзгариши билан шуғулланувчи SBTi ташкилотини молиялаштиришни тўхтатди, деб хабар беради Financial Times.
Нашр маълумотларига кўра, Безоснинг компаниялар учун атмосферага зарарли газлар чиқарилишини нолга тушириш мақсадларини белгилайдиган 10 миллиард долларлик активларга эга жамғармаси Science Based Targets ташкилотини қўллаб-қувватлашдан бош тортмоқда.
«SBTi’ни молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарор қисман Безос аввалроқ иқлим ўзгаришини ёлғон дея таърифлаган Трампнинг ғазабини қўзғашни истамаётгани билан боғлиқ», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Безос Meta раҳбари Марк Цукерберг билан биргаликда антимонополия хизматлари босимларидан қутулиш ва сунъий интеллектни назорат қилиш масалаларида иштирок этиш учун Трамп маъмурияти билан муносабатларини яхшилашга уринмоқда.
Бундан олдин Доналд Трамп маъмурияти иқлим ўзгариши муаммолари устида ишлайдиган Атроф-муҳит муҳофазаси агентлигининг 1,1 мингдна ортиқ ходимини исталган вақтда ишдан бўшатилишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Трамп лавозимга киришганининг илк куниданоқ иқлим ўзгаришларига қарши курашиш мақсадида тузилган, глобал исишни чекловчи Париж иқлим келишувидан чиқиш жараёнини бошлаган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси доирасида АҚШнинг барча молиявий мажбуриятларини тугатиш тўғрисидаги буйруқни имзолаган эди. Ушбу келишув иштирокчиларни ўртача глобал ҳароратнинг саноатгача бўлган даражага нисбатан Целсий бўйича 1,5 даражадан ошишига йўл қўймасликка ундайди. Трамп 2017 йилда ҳам АҚШни ушбу келишувдан олиб чиқишга фармон берганди.
Мавзуга оид

22:42 / 02.03.2025
Шимолий яримшардаги жазирама ва қурғоқчилик олимларни ташвишга солмоқда

11:55 / 18.02.2025
Ҳавони ифлослантирувчи омиллар: мутахассис фикри

15:01 / 23.01.2025
“Иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштириш зарур” - Сенат раиси

14:56 / 18.01.2025