АҚШ Конгрессида Трампга импичмент эълон қилиш масаласи кўтарилди
Вакиллар палатаси аъзоси Эл Грин қонунчилик органи йиғилишида Доналд Трампга нисбатан импичментни муҳокама қилиш таклифини билдирди. Бунга АҚШ президентининг Ғазо ҳақидаги гаплари сабаб бўлди.

Фото: CNN
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Эл Грин президент Доналд Трампнинг импичментини муҳокама қилиш масаласини кўтарди. Politico’нинг ёзишича, сиёсатчи бу ҳақда қонунчилик органи йиғилишида маълум қилган.
«Президент Трампга импичмент эълон қилиш устида ишлар аллақачон бошланган. Шуни маълум қиламанки, мен разил ва қабиҳ таклифлари учун унга қарши импичмент тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритаман», — дейди конгрессмен.
Гриннинг фикрича, Трамп яқинда Ғазо сектори бўйича билдирган баёноти учун ҳокимиятдан четлатилишга лойиқ.
Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокаралар давомида Ғазо сектори аҳолисини Миср ва Иорданияга кўчиришни таклиф қилди. «Қўшма Штатлар Ғазо секторини назорат қилади, биз у билан ишлаймиз. Биз унга эгалик қиламиз ва у ердаги барча хавфли портламаган бомбалар ва бошқа қуролларни демонтаж қилиш учун жавобгар бўламиз», — деди Оқ уй раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Доналд Трампга нисбатан биринчи президентлик муддатида ҳам импичмент жараёнлари бошланган эди. Биринчи импичмент 2019 йил декабрида эълон қилинган. Ўшанда конгрессменлар Трампни ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Конгресс ўтказган терговга тўсқинлик қилишда айблаган. Бироқ Сенат импичментга қарши овоз берган.
2021 йил январда эса АҚШ Сенати Доналд Трампни Капитолийга ҳужум уюштирилиши туфайли бошланган импичмент жараёнида қоралаш учун зарур бўлган овозни йиға олмаганди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳайдовчиларга қоидабузарлик учун жарима баллари ҳисоблаш 1 июндан бошланади
Ўзбекистон | 13:52
-
Ўзбекистонда хорижий банк ваколатхонасини аккредитация қилиш тартиби ўзгарди
Ўзбекистон | 13:45
-
Россия ва Хитой стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги баёнотни имзолади
Жаҳон | 13:31
-
Вэнс: Россия музокараларда жуда кўп нарса сўрамоқда
Жаҳон | 12:46
Мавзуга оид

12:41
Трамп Киевнинг 30 кунлик сулҳ ғоясини қўллаб-қувватлади

10:52
Мерц ва Трамп Украина бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

21:37 / 08.05.2025
Британия биринчи бўлиб АҚШ билан «савдо битими» тузди

17:55 / 08.05.2025