Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди
Ўпка саратони онкологик касалликлардан ўлимнинг бешинчи энг кенг тарқалган сабабидир.

Фото: Shutterstock
Дунё бўйлаб умрида тамаки чекмаган одамлар орасида ўпка саратони билан касалланиш ҳолатлари ортмоқда. Бунинг сабабларидан бири экология ёмонлашуви ва ҳаво ифлосланиши бўлиши мумкин, деб ёзмоқда The Guardian.
Халқаро саратонни ўрганиш агентлиги (IARC) маълумотларига кўра, ўпка саратони бутун дунё миқёсида онкологик касалликлардан ўлимнинг бешинчи энг кенг тарқалган сабабидир. 2022 йилда бу касаллик 2,5 миллион кишида аниқланган. Ўпка саратони билан касалланишнинг энг юқори кўрсаткичлари Шарқий Осиё мамлакатларида, айниқса Хитойда қайд этилган.
Олимларнинг таъкидлашича, чекмайдиган одамларда ўпка саратони кўпинча аденокарцинома шаклида намоён бўлади. 2022 йилда бу касаллик эркакларда ўпка саратони ҳолатларининг 45,6 фоизини, аёлларда эса 59,7 фоизини ташкил этган. 2020 йилда ушбу кўрсаткичлар мос равишда 39,0 ва 57,1 фоиз эди.
Сўнгги ўн йилликлар давомида аденокарцинома ўпка саратонининг асосий кичик турига айланди. 2022 йилда 200 мингга яқин аденокарцинома ҳолати айнан ёмон экология туфайли келиб чиққан. IARC маълумотларига кўра, чекмайдиган одамлар орасида ўпка саратони ҳолатларининг 70 фоизини аденокарцинома ташкил этади.
Тадқиқотчилар, шунингдек, аёллар ўртасида ўпка саратони билан касалланиш сезиларли ўсганини қайд этмоқда. 2022 йилда у бутун дунё бўйлаб 900 минг аёлда аниқланган. The Guardian маълумотларига кўра, 2023 йилда Буюк Британияда касалланган аёллар сони биринчи марта эркаклар сонидан ошиб кетган.
2024 йил август ойида Лондонда ўпка саратонига қарши янги вакцинанинг клиник синовлари бошланганди. Ушбу вакцина иммунитет тизимини саратон ҳужайраларига қарши курашда рағбатлантиради. Экспериментал даволаш биринчи бўлиб Лондон коллежи университети клиникасидаги беморларда ўтказилди. Вакцина Германиянинг BioNTech биотехнология компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Препарат иммун тизимини соғлом тўқималарга таъсир қилмасдан саратон ҳужайраларини таниб олиш ва йўқ қилишга ундайди. Бундай ёндашув беморлар ва соғлом ҳужайраларни зарарлайдиган анъанавий кимётерапиядан фарқ қилади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025
Хориждан қайтган фуқаролар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилади

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

15:37 / 24.06.2025