Ўзбекистон | 16:35 / 01.02.2025
1925
2 дақиқада ўқилади

Уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилади

Қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш бўйича эскроу тизими 2025 йил 1 июлдан ишга тушади. 2026 йил 1 январдан бошлаб, қурувчилар улушдорларнинг пулини фақат эскроу ҳисобварақлари орқали олиши мумкин бўлади.

“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш 2025 йил 1 июлдан 2025 йил 31 декабргача “эскроу” ҳисобварақлари орқали ҳамда ҳозирда амалда бўлган улушли иштирок этиш тартибида тўғридан тўғри жалб қилиш механизми бўйича параллел равишда тарафларнинг танловига кўра амалга оширилади.

Шунингдек, маблағларини жалб қилиш 2026 йил 1 январдан фақат “эскроу” ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

“Шаффоф қурилиш” ахборот тизими доирасида уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилиб, 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.

2025 йил 1 июлгача улушли шартнома бўйича талаб қилиш ва гаров ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишни назарда тутган ҳолда улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиқ органларига электрон кўринишда тақдим этиб бориш тизими жорий этилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойилини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти