Қурилишга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилади
2025 йил 1 июлдан объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорлар пулини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади.
“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди
2025 йил 1 июлдан қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:
▪️объектларни қуришда қурилиш-пудрат ташкилотлари, девелоперлар ва буюртмачилар томонидан улушдорларнинг пул маблағларини қурилишга улуш киритиш асосида жалб қилиш фақат нотариал тасдиқланган ва кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказилган объект қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартномаси бўйича амалга оширилади;
▪️улушли шартнома бўйича маблағлар улушдор томонидан ваколатли тижорат банкида қурувчи, улушдор ва тегишли тижорат банки ўртасида тузиладиган шартнома асосида очилган “эскроу” ҳисобварағига уларнинг ҳисобини юритиш учун жойлаштирилади ва депонентланади;
▪️улушдорларнинг учинчи шахслар олдидаги мажбуриятлари ва қурувчининг мажбуриятлари юзасидан “эскроу” ҳисобварағи бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, маблағларни хатлаш ёки ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;
▪️ биринчи босқичда қурувчи томонидан объектни қуриш ишлари умумий ҳажмининг камида 30 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилгандан сўнг тижорат банки томонидан қурувчига мақсадли кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хонанда Дилфуза Исмоиловани чув туширган аёл озодликдан маҳрум қилинди
Ўзбекистон | 16:06
-
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди
Ўзбекистон | 16:03
-
Байрам кайфиятидаги «Барса» муаммоли «Интер»га қарши. ЕЧЛ ярифинал ўйини анонси
Спорт | 15:45
-
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
Ўзбекистон | 15:25
Мавзуга оид

13:17
Кўп қаватли уйларнинг бир қисми ижтимоий уй-жой фондига ўтказилади

13:20 / 16.04.2025
1-2 қаватли уйлар қурилиши бўйича хусусий сектор назорати ўрнатилади

21:16 / 26.03.2025
Кўп қаватли уйларни иситиш ёпиқ тизимга ўтади. Бу қандай ишлайди?

17:12 / 26.03.2025