«Болага билим бериш билан шуғулланмасак, косамиз оқармайди» — Эркинжон Турдимов
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов халқнинг «косаси оқариши» учун нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда бажарилиши керак бўлган асосий иш — болага талим бериш, унга касб ва тил ўргатишдир.

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов ҳам халқнинг «косаси оқариши» учун нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди.
«Сирдарёмиз яхши бўлиши учун нима қилиш керак? Бугун уйимизга бориб, «кел қани, ўқитувчимиз сенга нима уй вазифаси берди?», деб унинг тарбияси билан шуғулланишимиз керак. Биз бугун, эртага яхши яшамоқчи бўлсак, ҳозир мен айтган гапларга ҳаракат қилишимиз лозим. Ким ҳаракат қиладиган бўлса, биз ўшанга кўмакдош бўламиз. Ўзи ҳаракат қилган одамга беришимиз керак», — дейди Турдимов.
Сирдарё ҳокими болага эътибор қаратилмаса, эртага азоб-уқубатини тортишга тўғри келиши айтиб, унга рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларни ўргатиш кераклигини таъкидлади.
«Бизни тарбияланган, касб олган, тилни билган фарзанд қутқаради. Эртага хоҳлаган институтига кириб кета олади, энг яхши ишлар ҳам ўша боланики бўлади… Бугун болага фақат билим бериш билан шуғулланмайдиган бўлсак, косамиз оқармайди, биримиз икки бўлмайди… Ақлни ишлатадиган бўлсак, энг кўп ойлик оладиган, энг яхши ишлар бизники бўлади», — дея қайд этади Эркинжон Турдимов.
Аввалроқ «Миллий тикланиш» партияси етакчиси, депутат Алишер Қодиров «газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди» дея ёзиб тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, январ охирларида Ўзбекистон президентининг фармони билан Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Сирдарё вилоятига 2022 йил 26 ноябрдан буён Акмалжон Маҳмудалиев раҳбарлик қилаётганди, у 2024 йил 16 январ куни инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун ишдан олинган эди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Вэнс: Россия музокараларда жуда кўп нарса сўрамоқда
Жаҳон | 12:46
-
Саида Мирзиёева барчани Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги билан табриклади
Ўзбекистон | 12:43
-
Трамп Киевнинг 30 кунлик сулҳ ғоясини қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 12:41
-
Болалар саратони бўйича академик хаб ташкил қилинади
Ўзбекистон | 12:12
Мавзуга оид

08:31
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

20:24 / 05.05.2025
Сирдарёда икки йилда 20 минг гектар ерни қайта фойдаланишга киритиш режалаштирилди

16:46 / 05.05.2025
Сирдарёда 28 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчисига чора кўрилди

20:04 / 18.04.2025