Тошкентда MAN газ қувурига бориб урилди
29 январ куни Бектемир тумани Барҳаёт кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1982 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. MAN русумли тиркамали юк транспорт воситасини бошқариб келаётиб, маҳаллий йўлдан ўтган газ қувури билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:57 / 24.02.2025
616 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди

14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди

10:51 / 22.02.2025
270 млн сўмдан зиёд газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

10:10 / 22.02.2025