Ўзбекистон | 20:16 / 29.01.2025
4378
2 дақиқада ўқилади

Kun.uz – Ўзбекистонда энг кўп иқтибос келтириладиган ОАВ

Kun.uz Ўзбекистоннинг иқтибос индекси энг баланд нашри ва ижтимоий медиа учун тренд белгиловчи ОАВ ҳисобланади. Brand Analytics таҳлилларига кўра, 2024 йил октябр ойида ижтимоий тармоқларнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари энг кўп иқтибос келтирган нашрлар орасида Kun.uz яққол етакчилиги билан ажралиб туради.

Фото: Brand Analytics

МДҲ мамлакатларида ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларининг қамровини мониторинг қилиб борувчи Brand Analytics Ўзбекистондаги электрон ахборот маконини таҳлил қилди.

Таҳлилчиларга кўра, ахборот маконини шакллантирувчи энг муҳим бўғин – оммавий ахборот воситалари саналади. Kun.uz эса ижтимоий тармоқларда энг кўп иқтибос келтириладиган ОАВлар орасида яққол етакчилиги билан ажралиб туради.

2024 йил октябр ойида оммабоп ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар фойдаланувчилари Kun.uz материалларига 54 334 марта очиқ ҳавола беришган. Бу – иқтибос индекси энг баланд нашрлар қаторида кейинги ўриндаги ЎзАдан (15 628 та иқтибос) 3,5 баробарга юқори.

Ҳисобот даврида интернет фойдаланувчилари Daryo.uz'га 13 182 марта, Gazeta.uz'га 9462 марта ҳавола беришган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабр ойида Kun.uz'нинг YouTube'даги расмий саҳифаси обуначилари сони 3 миллиондан ошганди. 2025 йилнинг илк кунларида эса Kun.uz'нинг Instagram саҳифасида обуначилар сони 6 миллиондан ошди.

Мавзуга оид