Ўзбекистон | 12:07 / 28.01.2025
1434
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ўзбекистон билан бирга тиббиёт марказлари ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон Бош консули Жамолиддинхўжа Абдукаримов Манғистау вилояти "Атамекен" тадбиркорлар миллий палатаси директори Рашит Мустапаев билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Томонлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Манғистау вилояти ўртасида туризм соҳасида жорий йилда амалга оширилиши режалаштирилган қўшма лойиҳалар хусусида фикр алмашди.

Рашит Мустапаев "Атамекен" тадбиркорлар миллий палатаси вилоятдаги турли соҳаларда фаолият олиб борувчи хусусий тадбиркорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишини таъкидлаб, Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги ва мамлакатда хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади.

Манғистау вилояти аҳолиси орасида Ўзбекистон тиббий туризмига қизиқиш юқорилиги қайд этилди. Ушбу жиҳат эътиборга олиниб, ўзбек тадбиркорлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда мазкур ҳудудда тиббиёт клиникалари ва марказларини очиш имкониятини кўриб чиқиш таклифи билдирилди.

Учрашув якунида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид