Шавкат Мирзиёев «Амирсой»да Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди
Садир Жапаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида курортдаги шароитлардан ҳайратга тушганини билдирган.

Фото: Президент матбуот хизмати
25 январ куни Қирғизистон республикаси президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга келди.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон президенти билан норасмий учрашув ўтказди.
Етакчилар икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, шунингдек, халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.
Қирғизистон президенти тоғ-чанғи мажмуасида яратилган шароитлар ва унинг жаҳоннинг юксак стандартларига мос замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.
Ўзбекистон ва Қирғизистонда мамлакатларимизнинг ноёб геоландшафти ва хилма-хил табиатини ҳисобга олган ҳолда курорт-рекреация марказларини ташкил этишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинган.
«Барчаси юқори даражада»
Садир Жапаров Facebook’даги саҳифасида «Амирсой» чанғи курорти ҳақидаги таассуротлари билан бўлишиб, юқоридан олинган суратларни жойлаштирди.
«Давлатимиз ҳудудининг 94 фоизини тоғлар эгаллайди. Еттита ҳудудимизнинг ҳар бирида шундай курортлар бўлиши мумкин эди. Лекин бизда улар деярли йўқ. Нима учун? Чунки мустақилликни қўлга киритганимиздан буён, оддий одамлардан тортиб президентларгача биз фақат сиёсат билан шуғулландик. Ҳар куни митинглар ўтказдик, ҳар куни тўйлар бўлди. Иқтисодиёт, туризм ва бошқа муҳим соҳаларга эътибор бермадик», – деган Қирғизистон президенти.
«Амирсой» тоғ-чанғи базасига қараб, лол қолдим. Ҳамкасбим Шавкат Мирзиёев бу базани нолдан юқори даражада қуриб чиқибди. Гап йўқ. Баракалла. Қанчадан қанча одамлар иш билан таъминланган. Миллионлаб туристлар бу ерга дам олиш учун келишмоқда. Сервис даражаси Европаникидан қолишмайди. Ҳаммаси юқори даражада», – дея ёзади Садир Жапаров.
Мавзуга оид

20:14 / 10.03.2025
Шавкат Мирзиёев 11 март куни давлат ташрифи билан Францияга боради

21:18 / 07.03.2025
Шавкат Мирзиёев Тадбиркор аёллар кенгашини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди

20:41 / 07.03.2025
Ҳар йили камида 200 нафар қиз дунёнинг нуфузли олийгоҳларига ўқишга юборилади

20:29 / 07.03.2025