2024 йилда мансабдор шахсларнинг жиноят содир этиш ҳолатлари кескин кўпайди
2023 йилда 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 2024 йилда уларнинг сони 4 906 нафарга етган.
2024 йилда жиноят содир этган мансабдор шахсларнинг сони кескин ошган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
2024 йилда мансабдор шахсларга нисбатан 3 821 та жиноят иши қўзғатилган. Уларда 4 906 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган.
2023 йилда мансабдор шахсларга нисбатан 3 412 та жиноят иши қўзғатилган. Уларда 3 575 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган.
Ўтган йилда жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг мавқейи қуйидагича бўлган:
- республика миқёсидаги ходимлар – 71 нафар;
- вилоят миқёсидаги ходимлар – 410 нафар;
- туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар – 4 425 нафар.
2023 йилда жиноят содир этган республика миқёсидаги ходимлар сони 49 нафар, вилоят миқёсидаги ходимлар 267 нафар, туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар 3 259 нафар бўлган.
Жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар содир этган жиноят турлари қуйидагича бўлган:
- ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлар – 2 929 нафар (2023 йилда 2 205 нафар бўлган);
- пора олган ва берганлар, пора олди-бердисида воситачилик қилганлар – 353 нафар (2023 йилда 195 нафар бўлган);
- фирибгарлик қилганлар – 447 нафар (2023 йилда 272 нафар бўлган);
- мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлар – 226 нафар (2023 йилда 397 нафар бўлган);
- ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлар – 13 нафар (2023 йилда 30 нафар бўлган);
- мансаб сохтакорлигига йўл қўйганлар – 13 нафар (2023 йилда 36 нафар бўлган);
- мансабга совуққонлик билан қараганлар – 40 нафар (2023 йилда 25 нафар бўлган);
- бошқа жиноятларни содир этганлар – 885 нафар (2023 йилда 415 нафар).
Мавзуга оид

10:10 / 05.03.2025
Солиқ, божхона, банк ходимлари, ҳоким ўринбосари ва тадбиркорлардан иборат жиноий гуруҳ аниқланди

13:45 / 04.03.2025
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ваколатлари аниқлаштирилмоқда

11:22 / 27.02.2025
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига қарийб 200 тадан содир этилган жиноятлар тўғри келди

08:13 / 27.02.2025