Янги гидроэнергетик қувват манбаи – Зарчоб 2а кичик ГЭС ишга туширилди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш ҳамда мавжуд қувватларни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, янги қувватларни яратиш борасида белгилаб олинган стратегик устувор мақсадлар йўлида босқичма-босқич амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу борада, гидроэнергетика соҳасида янги ГEСларни қуриш ва ишга тушириш, мавжудларини изчил модернизация қилиш борасида “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти томонидан кенг кўламли амалий фаолият олиб борилмоқда. Президентимиз ҳамда ҳукуматимиз томонидан зарурий норматив-ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланиб, истиқболли инвестициявий дастурлар асосида истиқболли лойиҳалар ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.
Бугун, 24 январ куни Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Тўпаланг дарёси бўйида янгидан барпо этилган Зарчоб 2а кичик ГEСнинг расмий очилиш маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Очилиш маросимида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, Сариосиё тумани ҳокими Абдуқодир Донаев, ҳудудий тизим корхоналари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирни кириш сўзи билан Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов очиб берди ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан барпо этилаётган бу каби истиқболли лойиҳалар вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муҳим ҳисса қўшаётгани, чекка туманлар ҳамда аҳоли фаровонлиги учун катта имкониятлар яратаётганини алоҳида қайд этди.
Сўнгра сўзга чиққан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов томонидан бугунги кунда президентимиз раҳнамолигида соҳага қаратилаётган жиддий эътибор натижаси ўлароқ, бугунги кунда юртимиз бўйлаб қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани, белгилаб олинган устувор стратегик мақсад ва вазифалар қаторида ҳали барпо этилиши лозим бўлган лойиҳалар кўплиги, буларнинг барчаси халқ манфаати, ватан равнақи, юрт истиқболи йўлида амалга оширилаётгани таъкидланди.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Сариосиё тумани иқтисодий-ижтимоий ривожи ҳамда аҳоли фаровонлиги учун энергетик қуввати 3 МВтга тенг, йилига ўртача 13,3 млн kVt soat электр энергияси ишлаб чиқарувчи Зарчоб 2а кичик ГЭС фойдаланишга топширилди.
Мазкур ГЭС қурилиши тўлиқ маҳаллийлаштириш доирасида, жамият томонидан амалга оширилди.
Лойиҳавий қиймати 3,4 млн долларга тенг бўлган Зарчоб 2а кичик ГЭС Тўпаланг дарёси бўйида ишга туширилган қатор ГEСларнинг ўзига хос узвий давоми бўлиб, бунда дарё сувидан оқилона фойдаланган ҳолда, бир неча маротаба дарё суви гидроагрегатлар орқали ўтказилиб, самарали қувватларда электр энергия ишлаб чиқарилади.
Айтиш жоизки, Зарчоб 2а кичик ГЭС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия 6 000 та хонадонни таъминлайди ҳамда фаровонлигига муҳим ҳисса қўшади. Шунингдек, 3436 тонна мазут ҳамда 4 млн. м3 табиий газнинг иқтисод қилиниши имконини беради.
Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

19:01 / 22.02.2025
Нурек, Роғун ва Қамбарота-1 – дунёдаги энг баланд тўғонлар қаерда қурилган?

17:54 / 29.12.2024
Хитой Тибет жанубида дунёдаги энг йирик ГЭСни қурмоқчи. Аҳоли, Ҳиндистон ва экологлар қарши

18:45 / 26.12.2024
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик гидроэлектр станциясини қуради

12:31 / 31.08.2024