Қўқон давлат педагогика институтининг 3-қаватдан ўзини ташлаган талабаси вафот этди
Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган.

Фото: Kun.uz
Декабр ўрталарида талаба Қўқон давлат педагогика институти талабалар турар жойининг 3-қаватидан ўзини пастга ташлагани тўғрисида хабар берилганди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, оғир тан жароҳати олган талаба қизга тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, вафот этган.
Прокуратура суриштирув натижаларига кўра, мазкур ҳолат шахсий муаммолар сабабли содир бўлгани аниқланган ва жиноят иши қўзғатиш рад этилган. Шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида суицидга қарши профилактика ишларини кучайтириш тавсия этилган.
«Марҳума қизнинг дафн маросими яқинлари иштирокида ўтказилди. Институт раҳбарияти оиласига моддий-маънавий ёрдам кўрсатиб, оғир кунларда улар билан бирга бўлди», — дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирда талабалар турар жойларида хавфсизликни таъминлаш учун махсус қоидалар жорий этилган, кунлик назорат ва психологик кўмак йўлга қўйилган. Талабалар билан кенг қамровли суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг фикрлари ўрганилган.
Эслатиб ўтамиз, Қўқон давлат педагогика институти талабалар ётоқхонасидаги қизлар хонасига яширин камера ўрнатгани ортидан жамоатчилик эътиборига тушганди. Ўшанда институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори О.Б. МЖтКнинг 46-1-моддасида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 4,5 млн сўм миқдорда, институтнинг таълим технологиялари маркази ходимлари А.М., Б.О. ва бўлим бошлиғи Р.М. ҳам ушбу модда бўйича айбдор деб топилиб, 3 млн сўм (ҳар бири) жарима жазосига тортилганди.
Мавзуга оид

20:43 / 28.02.2025
Қўқонда банк ходимлари моддий ёрдам ва нафақа пулларини ўзлаштириб юборди

10:57 / 20.02.2025
Қўқонда 2,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

14:12 / 18.02.2025
Ўзбекистонда 13 мингдан ортиқ хорижлик талаба таҳсил олаётгани айтилди

18:07 / 17.02.2025