Жамият | 18:13 / 23.01.2025
11738
1 дақиқада ўқилади

Оққўрғонда эр хотинини ўласи қилиб урди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида турмуш ўртоғини урган 37 ёшли эркак қўлга олинган. Аёл жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадр

24 ёшли аёлнинг эри томонидан ўласи қилиб калтакланиб, Чиноздаги касалхонада ётгани айтилган хабарлар юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, 16 январда Оққўрғон туманида 1988 йилда туғилган фуқаро К.Г. ва унинг 2001 йилда туғилган турмуш ўртоғи Ш.У. ўртасида оилавий келишмовчилик келиб чиққан. Жанжал вақтида фуқаро аёлни уриб, унга тан жароҳати етказган. Жабрланувчи Чиноз тумани тиббиёт бўлимига мурожаат қилган. Аёлнинг эри процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 126(1)-моддаси (оилавий маиший зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

ИИББ тергов ҳаракатлари давом этаётгани, жабрланувчининг тан жароҳатлари бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланганини маълум қилди. “Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан қатъий назоратга олинган. Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумот берилади”, – дейилади расмий муносабатда.

Мавзуга оид