Спорт | 23:12 / 22.01.2025
20020
2 дақиқада ўқилади

"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида

Чемпионлар Лигаси 7-туридан ўрин олган “ПСЖ”—“Манчестер Сити” учрашуви олдидан матбуот анжуманида қатнашган инглиз клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоага янги қўшилган Абдуқодир Ҳусанов ва Виктор Рейс ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Таркибимизга қўшилган ўйинчиларга “Сити” оиласига хуш келибсиз дейман. Уларнинг жамоага қўшилганидан мамнунман. Улар ҳақиқатда ёш, уларнинг кўп йиллар давомида жамоамизда бўлишлари режа қилинган. Ҳусанов Францияда ўйнаган. У ажойиб жисмоний кўрсаткичларга эга ва умид қиламизки, инглиз тилини иложи борича тезроқ ўрганади.  Рейс эса ажойиб ёш бразилиялик футболчи”, – дейди Хосеп Гвардиола.

Маълумот учун, ўзбекистонлик 20 ёшли ҳимоячи 40 миллион евро эвазига «Ланс»дан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди. Абдуқодир АПЛдаги илк ўзбек футболчисига айланди. У янги жамоада 45-рақамда тўп суради. 

Мавзуга оид