Жамият | 17:50 / 21.01.2025
61135
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёдаги мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқувчи қизнинг номусига тегиб келгани маълум бўлди

Kun.uz манбасига кўра, Денов туманидаги мактаблардан бирида директор ўринбосари 9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган қизни номусига тегиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани, тергов ва суд жараёнини ваколатлари доирасида кузатиб бораётганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz

Сурхондарё вилоятидаги мактаблардан бирида директор ўринбосари ўқувчи қизнинг номусига теккан. Директор ўринбосари ва ўқувчининг исм-шарифи Kun.uz'га маълум.

Таҳририятга келиб тушган маълумотга кўра, директор ўринбосари юқори синф ўқувчисини номусига тегиб келган. 2024 йилнинг сентябр ойида ўқувчининг ота-онаси бу ҳақда хабар топган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилган.

Болалар омбудсмани Сурхондарёда шундай ҳолат бўлганини Kun.uz'га тасдиқлади. Ҳолат бўйича вояга етмаган қизнинг ота-онаси аризаси асосида болалар омбудсмани ва ИИБ ҳамкорлигида тергов ҳаракатлари олиб борилган. Директор ўринбосари эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Вояга етмаганларга қарши жиноятга оид иш юритуви бола манфаатлари ҳимояси нуқтайи назаридан иш тафсилотлари ошкор этилмаган тарзда олиб борилади. Болалар омбудсмани боланинг ҳаёти, соғлиғи ва жинсий дахлсизлигига қарши содир этилган ҳар қандай жиноят бўйича олиб борилаётган тергов давомида ўз ваколатлари доирасида кузатув олиб бормоқда”, – дейилади болалар омбудсмани Kun.uz'га тақдим қилган маълумотда.

Маълум бўлишича, ҳозирда иш судга оширилган. Суд мажлиси яқин кунларда ёпиқ тарзда бўлиб ўтади.

Аввалроқ, Бухоро вилояти Пешку туманида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани айтилганди.

Мавзуга оид