Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди
Сочи, Жидда ва Истанбулдан Наманганга қўниши керак бўлган рейслар бошқа муқобил аэропортларга йўналтирилди.

Фото: Uzbekistan Airports
Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Наманган халқаро аэропортида ҳаво кемаларининг учиб келиши ва учиб кетишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Сочи—Наманган йўналиши бўйича HY-9826 рейси соат 19:24 да Фарғонадаги муқобил аэродромга қўнган.
Flynas авиакомпаниясининг Жидда—Наманган йўналишидаги HY-651 рейси ҳам Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилган. Самолёт пойтахт аэропортига маҳаллий вақт билан соат 20:10 да қўнишни амалга оширган.
Қанот Шарқ авиакомпаниясининг Истанбул—Наманган йўналишидаги HH-578 рейси ҳам маҳаллий вақт билан соат 21:28 да Тошкент аэропортига келиб қўнган.
Эслатиб ўтамиз, 15 январ куни Uzbekistan Airways’нинг Бухоро-Москва йўналишида парвоз қилаётган самолётида носозлик юз берганди. Самолёт Внуково аэропортига қўнаётганда унинг двигателида носозлик кузатилган. Шунга қарамасдан учувчилар самолётни муваффақият билан қўндиришган эди.
Мавзуга оид

10:27
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

17:10 / 07.03.2025
Олмаотада эркак пичоқ билан аэропорт ходимига ташланди. Уни танишини кузатгани келган шахс зарарсизлантирди

17:59 / 06.03.2025