Ўзбекистонда иккита янги экологик лойиҳа ишга туширилди
Экология вазирлиги ва БМТТД Ўзбекистоннинг биологик хилма-хиллик бўйича миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва Ғарбий Тян-Шан экотизимларини тиклашни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини ишга туширди.

Фото: БМТ
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) Глобал экологик фонд (ГЭФ) молиявий кўмагида 6,5 миллион долларлик иккита халқаро лойиҳани ишга туширди, уларни 2030 йилгача амалга ошириш режалаштирилган.
Ушбу лойиҳалардан бири — «Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ва 7-миллий ҳисоботини янгилашни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс дастур».
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Глобал биохилмахиллик асослари ва унинг асосида ишлаб чиқилган янги миллий мақсадларга мувофиқ янгиланган миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини тайёрлаши кутилмоқда.
Иккинчи йирик лойиҳа — «Ўзбекистоннинг юқори қийматга эга ландшафтларини муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича комплекс бошқарув» лойиҳаси пухта ишлаб чиқилган ва инклюзив сиёсат орқали экотизимларни тиклаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, экотизимларни тиклаш жараёнларида инновацияларни қўллаш, ва биохилмахилликни сақлаш бўйича самарали ва барқарор молиялаштиришни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга қаратилган.
Ушбу лойиҳани амалга оширишдаги асосий ҳамкорлардан бири 2024 йилда Тошкентда минтақавий ваколатхонаси расман очилган Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқидир. Лойиҳанинг тажриба ҳудудлари Ғарбий Тян-Шан, Нурота тизмаси ва Қўгитанг ландшафтлари ҳисобланади.
Мавзуга оид

21:30 / 20.02.2025
Қурилиш майдонида чангни бартараф этмаган мансабдор шахс жазоланади

15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади

11:55 / 18.02.2025
Ҳавони ифлослантирувчи омиллар: мутахассис фикри

19:16 / 11.02.2025