Марко Рубио АҚШ давлат котиби сифатида қасамёд келтирди
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс номзоди Сенатнинг халқаро муносабат қўмитаси томонидан тасдиқланган Марко Рубиодан давлат котиби сифатидаги қасамёдини қабул қилди.

Фото: AP
Америка ОАВнинг ёзишича, Рубио АҚШ президенти Доналд Трамп администрациясининг барча зарур жараёнлардан ўтган биринчи вакилига айланган ва энди у мамлакат ташқи сиёсий идораси раҳбари сифатида фаолиятини бошлаши мумкин.
Рубио 21 январнинг ўзида бир қатор учрашувларни ўтказади. Хусусан, у Ҳинд-Тинч океани гуруҳи QUAD ташқи ишлар вазирлари — Субраманям Жайшанкар (Ҳиндистон), Пенни Вонг (Австралия) ва Такэси Ивая (Япония) билан музокаралар олиб боради.
Рубио АҚШ давлат котиблиги лавозими учун ўз номзоди муҳокама қилинган Сенатдаги эшитувда ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва бошқа давлатлар билан келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этиш усулларига устуворлик беришини, аммо куч позициядан келиб чиқишини маълум қилди. Рубио Украинадаги можарони тартибга солиш жараёнида АҚШнинг иштирокини ёқлади.
Шунингдек, у президент Доналд Трамп даврида АҚШ стратегияси Хитой билан геосиёсий мувозанатни сақлаб қолишга йўналтирилган бўлиши кераклигини таъкидлади. Рубио 2020 йилда Ҳонгконгдаги демократия тарафдорлари намойишлари бостирилгани учун Хитойни жазолашни таклиф қилгани ортидан Пекиндаги ҳукумат томонидан санкцияларга йўлиққанди.
Рубио Россия банкларини SWIFT тизимидан узишни талаб қилган
Марко Рубио 2014 йилда, Россия Қримни қўшиб олганидан сўнг, Россия банкларини халқаро SWIFT тўлов хизматлари тизимидан узишга чақирган. 2022 йил январ ойида, Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузи бошланишидан олдин, республикачи ўз чақириғини такрорлаганди.
Бундан ташқари, у Россиянинг Украинага ҳужуми содир бўлган тақдирда Владимир Путин ва Россия раҳбариятининг бир қатор бошқа асосий вакилларига нисбатан шахсий санкцияларни жорий этишга чақирган. 2022 йил март ойи бошида Рубио бошқа республикачи сенатор Час Грэсли билан биргаликда Россиянинг барча давлат корхоналарига қарши кенг қамровли санкциялар жорий этишни таклиф қилган эди.
Мавзуга оид

17:28
USAID’нинг 83 фоиз дастури бекор қилинди

20:30 / 08.03.2025
Илон Маск Оқ уйда давлат котиби Марко Рубио билан жанжаллашди – ОАВ

21:34 / 21.02.2025
Бахтиёр Саидов АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан телефон орқали мулоқот қилди

16:08 / 21.02.2025