Фарғона шаҳри марказида 11 туп дарахт рухсатсиз кесиб ташланди
Шаҳарнинг Юксалиш кўчасидаги атрофи ўраб олиниб, қурилиш бошланган ҳудудда 11 туп арча дарахти кесиб ташланган.
Kun.uz ҳолат бўйича изоҳ олиш учун Фарғона шаҳар экология бўлими бошлиғи Суҳроб Амировга боғланди.

У ҳолат бўйича интервю бера олмаслигини, манзарали дарахтлар рухсатномасиз кесиб ташланганини билдирди.
Унинг қўшимча қилишича, бу ишни ким қилгани номаълум. Дарахткушларни топиб, уларга қонуний чора кўрилишини сўраб вилоят прокуратурасига бошқарма томонидан хат чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, бу Фарғонада дарахт кесилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. Ал-Фарғоний кўчасида жойлашган боғдаги 218 туп манзарали дарахт атрофи ўраб олиниб, қурилиш ишлари бошлаб юборилган бир пайтда видеолавҳа эълон қилинган эди. Шундан кейин тўсиқлар олиб ташланди.
Шунингдек, Сайилгоҳ ва ал-Фарғоний кўчаси туташган ҳудудда беш юлдузли меҳмонхона қурилиши бошланиши арафасида 25 йиллик дарахтлар бошқа жойга кўчирилиши оқибатида айримлари қуриб қолган.
Kun.uz ҳолатни кузатишда давом этади.
Мавзуга оид

09:43 / 21.02.2025
2 туп дарахт кесган фуқаро 223 та кўчат экиб берди

21:37 / 20.02.2025
“Чўллаштириш авжида” — Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда

10:05 / 19.02.2025
Шахсан ҳоким бош-қош: Қувасойда 300 га яқин дарахт қўпориб ташланди

16:50 / 18.02.2025