Гуржистон президенти 613 нафар маҳбусни афв этди
Гуржистоннинг янги президенти Михаил Кавелашвили инаугурациядан кейин илк бор маҳбусларни афв этди.

Фото : People's Power
Гуржистон президенти Михаил Кавелашвили ўзининг конституциявий лавозим ваколатлари доирасида 19 январ куни 600 нафардан ортиқ маҳбусни афв этди.
«Мен ўзимнинг конституциявий ваколатларимдан фойдаланган ҳолда 613 нафар маҳбусни афв этаман. Афв этилганларнинг ўз оилаларига қайтиш ва жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлиш имконияти тақдим этилади», — дейди Кавелашвили.
Шу билан бирга, у қайси тоифадаги маҳбуслар афв этилганига ойдинлик киритмаган.
Гуржистонда президентлик сайловлари 14 декабрда бўлиб ўтганди. Тарихда биринчи марта уни 300 кишидан иборат сайловчилар коллегияси сайлади.
Энг юқори давлат лавозимига фақат бир киши — 53 ёшли собиқ футболчи Михаил Кавелашвили номзодлик қилди. У мавжуд 300 та овоздан 224 та тўплашга муваффақ бўлди. Сайловни ўтган дея тан олишлари учун камида 200 та овоз талаб этиларди.
Мамлакатнинг олдинги президенти Саломе Зурабишвили сайлов натижаларини тан олмаслиги ва президентлик саройини тарк этмаслигини билдирди. Аммо 29 декабр куни эрталаб Зурабишвили қароргоҳдан чиқиб кетди ва Тбилисида тўпланган норозилик акцияси иштирокчилари олдида чиқиш қилди.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

08:12 / 06.03.2025
Ўзбекистон ва Гуржистон савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

20:45 / 05.03.2025
Президент Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзени қабул қилди

15:00 / 05.03.2025