Жаҳон | 15:31 / 18.01.2025
7797
1 дақиқада ўқилади

Теҳрондаги Олий суд биноси олдида отишма юз берди. Икки судя ўлдирилди

Отишмани уюштирган шахс ўз жонига қасд қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Олий суд томонидан кўриб чиқилган бирорта ишга алоқадор эмас.

Фото: AFP

Эрон Олий суди биноси олдида юз берган отишма оқибатида икки судя ҳалок бўлди ва яна бир нафари яраланди. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, отишма 18 январ куни эрталаб Теҳрондаги Олий суд биноси яқинида содир бўлган. Номаълум шахс судяларни ўққа тутган. Ҳодиса оқибатида судялар Али Разини ва Муҳаммад Мокисеҳ ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, ушбу судялар терроризм ва жосусликка оид ишни кўриб чиқаётган бўлган.

Отишма уюштирган шахс ўз жонига қасд қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, у Олий суд томонидан кўриб чиқилган бирорта ишга алоқадор эмас.

IRNA’нинг ёзишича, Разинини 1998 йилда ҳам ўлдиришмоқчи бўлишган — ўшанда у Теҳрон бош судяси лавозимида фаолият юритган. Суиқасдни унинг машинасига бомба ўрнатиб амалга оширишга уринишган ва ҳодиса оқибатида Разини жароҳат олган.

Мавзуга оид