Ўзбекистон | 08:20 / 17.01.2025
6810
2 дақиқада ўқилади

Декабрда иккиламчи автомобил бозорида фаоллик пасайиши давом этди

2024 йилнинг декабр ойида иккиламчи автомобил бозорида фаоллик пасайишда давом этди ва бу ўртача нархларда ўз аксини топган. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари таҳлилида маълум қилинди.

2024 йилнинг декабр ойида кўп ва ўртача фойдаланилган маҳаллий оммабоп автомобил нархлари ноябр ойига нисбатан пасайган бўлса, кам фойдаланилганлар нархида сезиларли ўзгариш кузатилмади. Хусусан:

  • Onix: ўртача фойдаланилган – 3.6 фоизга (14 минг доллардан 13 500 долларга), кўп фойдаланилган – 4,4 фоизга (13 600 доллардан 13 минг долларга); 
  • Lacetti: кўп фойдаланилган – 1,3 фоизга (13 500 доллардан 13 327 долларга);
  • Cobalt: ўртача фойдаланилган – 1.6 фоизга (12 500 доллардан 12 300 долларга), кўп фойдаланилган – 0,8 фоизга (11 800 доллардан 11 700 долларга); 
  • Nexia: ўртача фойдаланилган – 0.9 фоизга (11 500 доллардан 11 400 долларга);
  • Spark: ўртача фойдаланилган – 1 фоизга (10 400 доллардан 10 300 долларга); кўп фойдаланилган – 0,5 фоизга (9 346 доллардан 9 300 долларга); 
  • Damas: ўртача фойдаланилган – 1.2 фоизга (8 100 доллардан 8 минг долларга), кўп фойдаланилган – 1 фоизга (7 503 доллардан 7 300 долларга) арзонлаган. 

Мазкур даврда Malibu ҳамда Tracker автомобил нархлари пасайган бўлса, Equinox нархида бироз ошиш кузатилди. 

Янги BYD Э2 (17 100 доллар) ва Song Plus EV Champion (28 500 доллар) электромобиллари 1,7 фоизга, BYD Han (32 500 доллар) ҳамда Yuan Up (21 минг доллар) электромобиллари мос равишда 1,2 фоиз ва 1,9 фоизга арзонлади. 

Ўртача фойдаланилган электромобиллардан BYD E2 (15 970 доллар) ва Han (34 500 доллар) ўртача нархлари мос равишда 0,8 фоиз ва 4,2 фоизга пасайган бўлса, BYD Song Plus EV Champion (26 600 доллар) ҳамда Yuan Up (20 500 доллар) нархларида ўзгариш кузатилмади.

Кўп фойдаланилган BYD E2 (15 250 доллар), Han (31 750 доллар) ва Song Plus EV Champion (24 050 доллар) ўртача нархлари эса мос равишда 3 фоиз, 1,8 фоиз ва 5,3 фоизга қимматлашди. 

Chevrolet Monza ва Kia Sportage ўртача нархлари пасайган бўлса, Kia К5, Seltos ва Hyundai Tucson автомобили ўртача нархларида ўсиш кузатилди. 

Мавзуга оид