Сенатда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифати муҳокама қилинди
Болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатининг ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш режалаштирилди.

Фото: senat.uz
16 январ куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатининг ҳолати муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда болалар соғлиғини сақлаш, уларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу соҳанинг моддий-техник таъминоти яхшиланиб, болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалари замонавий технологиялар билан таъминланмоқда.
Шунга қарамасдан, соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, муаммо ва камчиликлар мавжудлиги сенаторлар томонидан қайд этилди. Болалар орасида касалликларнинг ўсиши, турли хил касалликлар туфайли болалар ўлими ҳамон сақланиб қолмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда Қўмита ҳузурида масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилди ҳамда болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатининг ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш режалаштирилди.
Шу билан бирга, «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.
Қонун билан озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасини тартибга солиш механизмлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатлари, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги асосий тамойиллар, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг йўналишлари аниқ қилиб белгиланмоқда.
Иштирокчилар томонидан қонуннинг амалиётга татбиқ этилиши озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни ҳар томонлама ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилиши таъкидланди.
Мавзуга оид

19:11 / 07.03.2025
Беморнинг COVID оқибатида йўқолган ҳид ва таъм билиш қобилиятини тиклаш усули топилди

18:18 / 28.02.2025
Тошкент, Фарғона, Бухоро, Андижон ва Самарқандда кўптармоқли клиникалар қурилади

18:19 / 08.02.2025
“Сунъий идрок тиббиётда кескин бурилишлар қилиши мумкин” – дастурчи Дилдора Ғаниева

17:17 / 22.01.2025