Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ шаҳридаги дорихонада босқинчилик содир этилди
31 ёшли шахс дорихонага бостириб кириб, сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган ва кассадан 700 минг сўм пулни олиб қочган. У шу куннинг ўзида қўлга олинган.

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бир шахс дорихонага пичоқ кўтариб кириб, сотувчидан пул талаб қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. “Миллар” информацион дастурида маълум қилинишича, ҳолат Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги дорихоналардан бирида содир бўлган.
Қайд этилишича, воқеа 13 январ куни соат тахминан 23:05 лар атрофида содир этилган.
“Ҳар кунлик иш фаолиятимни олиб бораётгандим. Соат 23:00да дорихонани ёпиб, кассанинг олдига келганимда нотаниш шахс дорихонага бостириб кирди. Сўнгра қаршилик қилишимга қарамасдан пичоқ билан таҳдид қилиб, кассадан тахминан 700 минг сўм атрофидаги пулни олиб кетди”, деган дорихона сотувчиси.
Шундан сўнг сотувчи “102”га қўнғироқ қилган ва воқеа жойига тезкор ходимлар етиб боришган. Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи, 1993 йилда туғилган шахс шу куннинг ўзида аниқланиб, процессуал тартибда қўлга олинган.
Йигит ўша вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлганини, нима иш қилиб қўйганини билмай қолганини билдирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб босқинчилик содир қилиш, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой Трампнинг Россия ҳамкорларига божлар жорий этиш режасига қарши чиқди
Жаҳон | 07:48
-
Миробод тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи ушланди
Жамият | 07:28
-
Трамп сентябрда Буюк Британияга давлат ташрифи билан келади
Жаҳон | 07:20
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
Мавзуга оид

14:00 / 18.06.2025
Айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

15:50 / 08.06.2025
Ўзбекистонда дорилар Қозоғистонга қараганда қиммат – фармацевтика бозорига қандай омиллар таъсир қиляпти?

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

12:46 / 16.03.2025