Ўзбекистон | 14:00 / 18.06.2025
1400
2 дақиқада ўқилади

Айрим дорихоналар 2,6 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

Республика бўйича 200 дан ортиқ дорихоналар 2,6 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланиб, уларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди, деб хабар бермоқда Рақобат қўмитаси.

Фото: Kun.uz 

Қўмита  томонидан Fair tech ягона ахборот тизими орқали дорихоналарда дори воситаларини сотишда белгиланган савдо устамаларига риоя этилмагани ҳолатлари  ўрганиб борилган

Ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича  2025 йилнинг ўтган даври давомида олиб борилган ўрганишларда 225 та дорихонада 62 704 та ҳолатда дори воситаларнинг савдоси бўйича 2,6 миллиард сўм асоссиз даромад олингани аниқланди ҳамда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, маблағларни қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, улгуржи савдода:

1744 та ҳолатда — “Евро Фарм Бизнес” МЧЖ ХК;
1695 та ҳолатда — Тар Pharm Alliance МЧЖ;
5191 та ҳолатда — “Гармония Фарм” МЧЖ.

Нархларни асоссиз ошириш аломатлари бўйича юқоридаги МЧЖга нисбатан қўмитанинг махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилди.

Рақобат қўмитаси дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситалари белгиланган нархларига риоя этилмай сотилган тақдирда чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

Мавзуга оид