Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Фото: iStock
Ҳужжат билан айрим қарорларга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- Давлат акцияларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди: "Давлат акциялари пакетлари "Тошкент" РФБ орқали хорижий инвесторларга чет эл валютасида сотилиши ва улар бўйича тўловлар шартномада кўрсатилган валютада амалга оширилиши мумкин";
- Инвестициялардан фойдаланиш тўғрисидаги шартноманинг яна бир мажбурий шарти белгиланди, бу тузилган шартнома доирасида юзага келадиган низо ва даъволарга нисбатан медиация тартиб-таомилини амалга оширишни назарда тутади. Низомнинг 93-бандига қўшимча киритилди;
- Низомнинг 96-бандига давлат акцияларини сотишда юзага келадиган низо ва даъволарга нисбатан, биринчи навбатда, медиация тартиб-таомили амалга оширишни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди;
- Сайёр солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди. Хусусан, энди улар қуйидагиларга ҳақли:
- Тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан, лекин текширув ўтказиладиган кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Президент вакилини албатта хабардор қилган ҳолда қалбакилаштириш ва контрафакт ҳолатларини, шунингдек мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотни маркировка қилиш қоидалари бузилишини текшириш. Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-бандга қўшимча киритилди;
- Сайёр солиқ текшируви ўтказиш учун асос бўладиган яна бир ҳолат қўшимча қилинди. Бундай ҳолат солиқ инспекторлари ўз вазифаларини бажариш чоғида рақамли маркировкалаш лозим бўлган қалбаки ва контрафакт маҳсулотни, шунингдек маркировкалаш қоидалари бузилишини аниқлаш ҳисобланади. Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 57-бандига тегишли қўшимча киритилди.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тутанхамон хазинасининг бир қисми янги музейга кўчирилди
Жаҳон | 02:18
-
Мексика Google корпорациясини судга берди
Жаҳон | 00:27
-
“Ҳарвард бу раундни ютди”: университет АҚШ таълим вазирининг хатоларга тўла хатини текшириб, ўзига қайтариб юборди
Жаҳон | 00:01
-
Британияда учувчи ўнг ва чапни адаштириб юборгани учун самолётда ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:57 / 09.05.2025
Мавзуга оид

17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди

18:30 / 14.01.2025
Испания ЕИ норезидентлари учун кўчмас мулк харидига 100 фоизли солиқ жорий этади

19:32 / 11.01.2025
Электротехника саноатида айрим корхоналарга янги солиқ имтиёзлари берилиши мумкин

16:06 / 09.01.2025