Марк Цукерберг Facebook ва Instagramʼда энди фактчекинг бўлмаслигини маълум қилди
Meta корпорацияси ўз платформалари — Facebook, Instagram ва Threads микроблоглар сервисида фактчекерлар хизматидан воз кечади.

Фото: AP
Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, жорий тизим «жуда кўп хато ва цензура мавжуд нуқтага етиб келган». «Биз қоидаларни соддалаштирамиз ва ўз платформаларимизда сўз эркинлигини қайтарамиз», — деди у.
Эндиликда Meta платформаларида Илон Маскка тегишли Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги каби бошқа фойдаланувчиларнинг изоҳлари пайдо бўлади.
Бундан ташқари, фойдаланувчиларда тармоқ сиёсатини бузаётган постлар устидан шикоят қилиш имконияти сақланиб қолади. Ушбу шикоятлар контентни автоматик сканерлаш натижаларидан олдин ҳисобга олинади.
Шунингдек, Meta «ўз ленталарида кўришни истаган» фойдаланувчилар учун сиёсий контентларни яширишни тўхтатади.
Facebookʼда фактчекинг тизими 2016 йилда, Россия «троллар фабрикаси»нинг АҚШдаги президентлик сайловига аралашувига оид можаро фонида пайдо бўлганди. Фактчекинг билан Meta ходимлари эмас, балки асосан профессионал журналист ва муҳаррирлардан иборат бошқа ташкилотлар шуғулланган.
Мавзуга оид

22:22 / 17.02.2025
Meta бутун сайёра бўйлаб сувости интернет кабелини тортади

22:38 / 30.01.2025
Meta компанияси Трампга 25 млн доллар тўлашга рози бўлди

08:49 / 29.01.2025
Ўзбекистонда блокланган TikTok энг кўп солиқ тўлаган хорижий бигтех қаторига кирди

22:15 / 15.01.2025