Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Chery бренди Ўзбекистонда икки йиллигини нишонлади: янги Tiggo 2 Pro модели тақдимоти ва дилерлик конференцияси

Фото: Chery Uzbekistan
16 декабр куни Ўзбекистон бозорида Chery брендининг икки йиллиги муносабати билан ADM Global компаниялар гуруҳи ўзининг йирик дилерлик конференциясини ўтказди, тадбирнинг кулминацион нуқтаси – янги Chery Tiggo 2 Pro кроссовери тақдимоти бўлди. Ушбу модел замонавий дизайн, технология ва маҳаллий автоҳаваскорлар талабларига мослаштирилган функцияларни бирлаштирган ҳолда оммабоп кроссоверлар сегментида бестселлерга айланишни ваъда қилмоқда.
Chery Tiggo 2 Pro – шаҳар муҳити ва енгил даражадаги йўлсиз шароитга мос келадиган ишончли ва манёврбоп кроссовер. Ўзига хос услубли дизайн, технологик ечимлар ва фойдаланиш харажатлари эса юқори эмаслиги, уни ўзбекистонликлар учун жозибадор вариантга айлантиради. Автомобил ёрқин хромланган радиатор панжараси ва Tiggo туркумига оид ўзига хос қиёфани яратувчи LED элементлари билан ажралиб туради.
Tiggo 2 Pro кроссовери CVT поғонасиз узатмалар қутиси билан ишлайдиган бир литрли турбо двигател билан жиҳозланган бўлиши, унинг равон ҳаракатланишини таъминлайди ва компонентларнинг ишдан чиқишини камайтиради. Модел икки рангли 17 дюймли дисклар ва LED элементлари, спойлер ва ҳажми 420 литр бўлган қулай юкхонаси мавжуд бўлган ўзгача услубли орқа қисмга эга. Кроссовер АИ-92 ва ундан юқори ёнилғида ишлайди, ёнилғи сарфи эса аралаш циклда 100 км учун 6,3 литрни ташкил қилиши, уни рақобатчилар орасида нарх ва сифат бўйича етакчилардан бирига айлантиради.
Tiggo 2 Pro ички жиҳозланиши ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратишга қаратилган. Иситиладиган экочарм билан қопланган ўриндиқлар, юмшоқ безак элементлари ва қурилмалар панелининг эргономик дизайни узоқ сафарларда ҳам қулайлик яратади. Apple CarPlay вa Android Auto тизимида ишлайдиган 9 дюймли экран барча назоратни қўлга олиш имконини беради. Кроссоверда салонга калитсиз кириш ва двигателни тугма билан ишга тушириш функцияси кўзда тутилган. Шунингдек, Tiggo 2 Pro олд ва ён хавфсизлик ёстиқчалари, ISOFIX маҳкамлаш тизими ва ҳар қандай шароитда сафарни ёқимли ўтказиш учун иқлим-назорат тизими билан жиҳозланган.
Сотувлар бошланишида модел мижозларнинг қулайлик ва функционаллик эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берадиган битта комплектацияда мавжуд бўлади. Тақдимотда эълон қилинган нарх – 214 900 000 сўм – автомобилни ўз туркумида ажойиб таклифга айлантиради.
ADM Global ва Chery бренди янги Tiggo 2 Pro компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги икки йиллик тарихининг муваффақиятли давоми этишига ишонади.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Website | Instagram | Telegram | Telegram-бот | Facebook | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

17:00 / 17.04.2025
Chery Uzbekistan’дан барча Tiggo автомобилларига 0% бўлиб тўлаш имконияти - 36 ойгача

19:00 / 31.10.2024
Келажак учун технологиялар: Chery 2024 Глобал инновацион конференциясининг тантанали очилиш маросими қандай бўлиб ўтди?

17:00 / 13.06.2024
Chery Tiggo 8 Pro Max беш юлдузли хавфсизлик рейтингига ва таъсирчан хусусиятларга эга бўлди

17:00 / 03.06.2024