Абдуқодир Ҳусанов — CIES талқинига кўра 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида энг яхши марказий ҳимоячи
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CИEС) турли позициялар бўйича 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.

Фото: Getty Images
Ҳимоявий ҳаракатлар борасида Абдуқодир Ҳусанов энг яхши марказий ҳимоячи деб топилди. Франциянинг «Ланс» клубида ўйнаётган ўзбекистонлик футболчи 100 баллик тизимда 81,8 балл қўлга киритди.
Иккинчи поғонани «Фиорентина» аъзоси Пиетро Комуззо эгаллаган бўлса, «Генк» ҳимоячиси Матте Сметс учинчи ўринга лойиқ кўрилди.
21 ёшгача бўлган универсал, яъни ҳужум бошлашда ҳам яхши бўлган марказий ҳимоячилар рейтингида эса «Барселона» аъзоси Пау Кубарси биринчи бўлди. Учликдан «Брюгге»дан Жоэл Ордонез ва «Андерлехт»дан Ян-Карло Симич ўрин олди.
Мавзуга оид

21:50 / 06.03.2025
Абдуқодир Ҳусанов – «Манчестер Сити»нинг феврал ойидаги энг яхши ўйинчиси деб эълон қилинди

15:21 / 02.03.2025
Гвардиола: «Ҳусанов сотиб олинганидан жуда ҳам миннатдорман»

16:34 / 28.02.2025
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»да ой лауреати бўлишга даъвогар

14:27 / 27.02.2025