Amazonʼда компания тарихидаги энг йирик иш ташлаш бошланди
Amazon компаниясининг 10 мингга яқин ходими меҳнат шароитларини яхшилашга эришиш мақсадида иш ташлаш эълон қилди.

Amazon компаниясининг еттита тақсимлаш маркази ходимлари 19 декабр куни иш жойини белгиланган вақтдан эртароқ тарк этиб, иш ташлаш бошлаб юборди. Amazon Teamsters касаба уюшмаси буни компания тарихидаги энг йирик иш ташлаш дея таърифламоқда, деб хабар беради Associated Press.
CNN’га кўра, ҳайдовчилар ҳам иш ташлаш эълон қилган. Касаба уюшмалари олдинроқ огоҳлантирган норозилик ҳаракатларида компаниянинг Ню-Йорк, Атланта ва Сан-Франциско каби йирик шаҳарларда жойлашган марказлари ходимлари иштирок этмоқда.
Amazon Teamsters компания ишчилари учун меҳнат шароитини яхшилашга эришиш мақсадида Amazonʼни музокаралар столига ўтиришга чақирмоқда.
Касаба уюшмаларининг қайд этишича, улар Amazonʼнинг қарийб 10 минг ишчиси манфаатини ҳимоя қилмоқда — бу компаниянинг АҚШдаги жами ходимларининг 1 фоиздан ҳам камроғини ташкил этади. Amazonʼнинг Қўшма Штатлардаги тақсимлаш марказлари сони 600 тадан ошади.
Amazonʼнинг маълум қилишича, иш ташлашлар товарларнинг байрамолди кунлари ўз вақтида етказиб берилишига таъсир кўрсатмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Amazon компаниясининг Германиядаги ишчилари меҳнат шароитларидан норозилик сифатида иш ташлаш ўтказганди. Ўшанда бунга компания омборларида жорий қилинган роботлар ходимлар меҳнатини осонлаштирмай, аксинча қийинлаштиргани, эндиликда улар 4 марта тезроқ ишлашга мажбур бўлаётгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

23:43 / 27.02.2025
Мюнхен ва Ҳамбург аэропортлари ходимлари иш ташлаш эълон қилди

11:24 / 16.01.2025
Гуржистонда ҳукуматга қарши кенг кўламли иш ташлаш давом этмоқда

22:42 / 13.01.2025