Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паркентдаги ҳайвонот боғида шерлар қоровулни ўлдирди
Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан мутахассислар иштирокида текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Kun.uz
17 декабр куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Lion park хусусий ҳайвонот боғида қафасидан чиқиб кетган шерлар қоровулга ҳужум қилиб, уни ўлдирди.
Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси берган хабарга кўра, ҳолат соат 05:00 атрофида содир бўлган. Бир қафасда сақланаётган учта шер қафасдан боғ ҳовлисига чиқиб кетган. Воқеа вақтида маскан ташриф буюрувчилар учун ёпиқ бўлган.
Ҳовлидаги шерлар шу ерда қоровул бўлиб ишловчи 44 ёшли Ф.И.га ташланиб унга жароҳат етказган. Фуқаро олган тан жароҳати оқибатида вафот этган. У ҳайвонларни каттакка қайтармоқчи бўлган.
«Кўрилган чоралар натижасида шерлар махсус қафасга қайтарилган. Атрофдаги бошқа шахсларга зарар етмаган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли учун хавф-хатар йўқ», — дейилади ИИББ хабарида.
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га хабар қилишича, 2 та шер ухлатувчи дори воситалар қўлланган ҳолда катакка қайтарилган. Учинчиси маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.
Шунингдек, паркда мавжуд бўлган барча йиртқич ҳайвонлар саноқдан ўтказилиб, улар жой-жойида экани ва катаклар мақкамланган ҳолдалигига ишонч ҳосил қилинган.
Ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Натижаси ҳақида қўшимча хабар берилади.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41
-
Аббос Файзуллаев ЦСКА билан иккинчи совринини қўлга киритди
Спорт | 22:15
-
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди
Жаҳон | 21:38
Мавзуга оид

20:16 / 05.05.2025
Тошкент шаҳри ва вилоятида тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди

16:59 / 05.04.2025
Паркентда шерлар қурбони бўлган қоровул иши бўйича суд ҳукми ўқилди

16:41 / 24.02.2025
Тошкентда учиб юрган калхат ҳайвонот боғига қайтарилди

13:39 / 14.02.2025