Муқимий театрида “Жадидлар” спектакли премераси ўтказилди
12-13 декабр кунлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Жадидлар" мусиқали драма спектакли премераси бўлиб ўтди. Премера билан Kun.uz репортажида танишишингиз мумкин.
12-13 декабр кунлари Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Жадидлар” мусиқали драма спектакли премераси ўтказилди. Спектаклда 7 нафар жадид – Мунаввар Қори Абдурашидхонов, Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий, Исҳоқхон Ибрат ва Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг фаолиятидан парчалар намойиш қилинди. 7 жадиднинг фаолиятига оид воқеалар 1,5 соатдан узоқроқ давом этадиган саҳна асарига сиғдиришга ҳаракат қилинган.
Саҳна асари сценарийсини Тўра Мирзо ёзган. Спектаклга Достон Хақбердиев режиссёрлик қилган. У бу ғояни 1 йилдан бери ўйлаб юргани, битта спектаклда 7 жадидни қамраб олиш осон бўлмаганини айтади. “Театримизнинг адабий эмакдоши Тўра Мирзо билан биргаликда ҳақиқий тарихий далиллар асосида бу асарни саҳналаштирдик. Асарни томошабинлар қандай қабул қилади деб қўрққандим. Мени қувонтиргани 2 кун давомида бу асарни қизиқиш билан қарши олишди. Улар жадидлар яшаган суронли даврга саёҳат қилди”, – деди у.
“Жадидлар” спектаклида жадидларни отувга ҳукм қилган суд раиси ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров ижро қилди. “Мен суд раисини ўйнадим. Ўша пайтда жадидларни оттирган ёмон қаҳрамонни ижро қилдим. Ўзимнинг характеримга тескари рол ижро этдим. Бунақа ролни ҳам кимдир ўйнаши керак. Чунки халқимиз кимнингдир яхши фазилатларини олса, кимнидир ёмон кўриб, иллатларни олмасликка ҳаракат қилади”, – деди Бекназаров.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

22:16 / 19.06.2024
Ўзбек режиссёрининг жадидлар ҳақидаги филми халқаро кинофестивалда мукофот олди

08:24 / 14.06.2024
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Қаюмова вафот этди

23:06 / 30.05.2024
Бухорода жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилади

15:23 / 22.02.2023