Тошкент шаҳри автобусларида нақд пул ўрнига қандай тўлов қилиш мумкинлиги тушунтирилди
Тошкент автобусларида нақд пулда тўлов қабул қилиш тўхтатилади, ўрнига бир марталик чипта жорий қилинади.

Фото: Kun.uz
2025 йил 1 январдан бошлаб, Тошкент шаҳрида автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади ва тўловлар электрон тарзда, транспорт карталари ёки банк карталари орқали қабул қилинади.
Транспорт вазирлиги нақд пулда тўлов қилмоқчи бўлган йўловчиларга қандай йўл тутиш ҳақида тушунтириш берди: бу ҳолатда шаҳардаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган тўлов қурилмалари (Paynet, MultiPay ва Oson инфокиосклари) орқали бир марталик чипта харид қилиш лозим бўлади.
Йўл ҳақини тез ва арзон тўлаш учун эса электрон тўлов тизимларидан фойдаланиш тавсия этилган.
Мавзуга оид

21:10 / 08.03.2025
Янгийўлда кўприкнинг бир қисми ўпирилди

09:21 / 08.03.2025
Тез ёрдам ходимлари уй йўлагида ташлаб кетган фуқаронинг ҳолати ҳақида маълумот берилди

16:24 / 07.03.2025
“Ваҳимага тушманг” — Кадастр агентлиги ерлар хитойликларга сотилаётгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

09:32 / 07.03.2025