«Бир миллион дастурчи» лойиҳасида энг яхши натижа кўрсатган мактабга электромобил берилади
Яқинда старт берилган «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳаси навбатдаги мавсумида бепул ITʼга ихтисослашган курслар сони кўпайтирилди. Шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган қатнашчиларга 2 та электромобил, 700 та ноутбук, чет элга саёҳат ва пул мукофотлари берилишини маълум қилди.

Ўзбекистонда «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилди. Бу ҳақда 3 декабр куни Рақамли технологиялар вазирлиги матбуот котиби иштирокида АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.
IT соҳасида таълим олаётган иқтидорли талабаларга «Coursera» таълим платформасида бепул ўқиб, халқаро IT сертификатларга эга бўлиш имконияти яратилди. Жорий йил 29 ноябрдан бошлаб uzbekcoders.uz сайти орқали мазкур бепул курсларида ўқиш мумкин. Шунингдек,
- Data Science Math Skills;
- Introduction to User Experience Design;
- Managing Responsibly: Practicing Sustainability;
- Responsibility and Ethics;
- Excel Fundamentals for Data Analysis;
- Introduction to Generative AI каби янги бепул курслар қўшилди.
«Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси 2025-2026 йиллар режасида халқаро IT сертификатлар олганлар сонини 1 миллион нафарга, профессионал халқаро IT сертификатлар олганлар сонини эса 30 минг нафарга етказиш белгиланган. Қолаверса, лойиҳа доирасида юқори натижа кўрсатган энг яхши 2 та мактабга Президент совғаси – 2 та электромобил берилиши ҳам режалаштирилган. Шу билан бирга, лойиҳа доирасида 14 та ҳудудда энг юқори натижа кўрсатган ўқувчиларга 700 та ноутбук, Топ-10 нафар ўқитувчилар учун чет элга саёҳат, лойиҳа доирасида энг юқори натижа кўрсатган 100 нафар ўқитувчига 10 миллион сўмдан пул мукофоти ва Топ-3 олий таълим муассасаларига пул мукофотлари берилиши режалаштирилган.
«Рақамли технологиялар соҳасидаги ишларнинг аксари дунёнинг исталган нуқтасидан ишлашга имкон беради. Фарзандингиз тўғридан тўғри уйдан туриб жаҳоннинг етакчи компанияларида ишлаши мумкин бўлади. Бугун мамлакатимизда 10 мингдан зиёд дастурчилар масофадан туриб AKT бозорида хизмат кўрсатмоқда. Уларни рағбатлантириш тизими такомиллашуви ортидан 2030 йилгача бу рақамнинг 30 мингга етиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, бугунги кунда 2 минг нафар давлат хизматчиси халқаро даражадаги IT сертификатларни қўлга киритган, бунинг учун уларга қўшимча ойлик устама жорий қилинган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия мухолифати етакчиси Истанбулда ҳужумга учради — видео
Жаҳон | 19:46
-
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17
-
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди
Жаҳон | 18:09
-
Тошкентда синов тариқасида йўллар бўйида пулли автотураргоҳлар ишга туширилди
Ўзбекистон | 16:55
Мавзуга оид

20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди

15:34 / 10.04.2025
«Ўзбекистон инвесторлари куни» яна 7 та шаҳарда ташкил этилади

14:00 / 09.04.2025
Ўзбекистонда уч йилда ноёб металлар бўйича 76 та лойиҳа амалга оширилади

09:18 / 07.04.2025