Жамият | 07:46 / 21.11.2024
4532
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларида 21 ноябр куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади. 

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар беришича, бунга электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади

21 ноябр куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани: “Ийк ота”, “Гулбоғ”, “Устозлар” ҳамда “Забардаст” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 17:00 гача;
  • Мирзо Улуғбек тумани: “Геологлар”, “Геофизика”, “Ижодкор”, “Заковат”, “Алишеробод”, “Иқтидор” ҳамда “Жасорат” МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти соат 08:00 дан 17:00 гача.

Ушбу ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

Мавзуга оид