Шота Руставели кўчасида Malibu йўл четидаги темир устунга бориб урилди
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси ва 2004 йилда туғилган йўловчиси жароҳат олган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ
Жорий йилнинг 16 ноябр куни соат 00:10 да Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 50-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.М. Malibu русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир устунга урилди.
ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси — 2004 йилда туғилган Д.С. жароҳат олган. Уларга шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

22:33 / 30.04.2025
Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

00:24 / 29.04.2025
Тошкентда Malibu ЙПХ ходимини судраб кетди, Tracker эса чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

21:47 / 28.04.2025
Malibu-2 автомобиллари Ўзбекистонга Хитойдан юборилмоқда — UzAuto Motors

16:55 / 06.04.2025