ПФЛ Суперлига рамзий термаси эълон қилинишини ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади
Ноябрнинг учинчи якшанбасида бутун дунёда йўл-транспорт ҳодисалари қурбонлари хотирланади. Бу йил сана 17 ноябрга тўғри келди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси шу куни Суперлиганинг 2024 йилги рамзий термасини махсус видеоролик билан эълон қилди ва уни ЙТҲ қурбонлари хотирасига бағишлади.

Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) 17 ноябр куни Суперлиганинг 2024 йилги мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ташкилот ушбу жараённи йўл-транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлади. Бу бежиз эмас — ноябр ойининг учинчи якшанбаси бутун дунёда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганларни хотирлаш куни ҳисобланади. 2024 йилда бу сана 17 ноябрга тўғри келди.
«Афсуски, сўнгги вақтларда юртимизда кўплаб инсонлар йўл-транспорт ҳодисаси туфайли жабрланмоқда. БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясига кўра, ноябрнинг учинчи якшанбаси — Бутунжаҳон йўл ҳаракати қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгиланган.
Лига Суперлига рамзий терма жамоасини ушбу тарзда эълон қилиш орқали, йўлларда ҳаракатланувчи барчани хушёрликка ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чорлайди», дейилади ташкилот матбуот хизмати хабарида.
Мазкур ролик Gazeta.uz нашри ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда тайёрланган.
Унда Суперлиганинг 2024 йилги рамзий терма жамоасидан ўрин олган футболчилар — «Насаф» дарвозабони Абдувоҳид Неъматов, «Сурхон» ҳимоячиси Суннатиллоҳ Ҳамиджонов, «Андижон» ҳимоячиси Владимир Бубаня, «Сўғдиёна» ярим ҳимоячиси Олег Зотеев, «Насаф» ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой, «Динамо» ярим ҳимоячиси Журани Феррейра, «Сўғдиёна» ярим ҳимоячиси Владимир Йовович, «Динамо» ярим ҳимоячиси Анваржон Ҳожимирзаев, «Сўғидёна» ҳужумчиси Лупчо Дориев, «Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черан, «Насаф» ҳужумчиси Зоран Марушич ҳамда йил устози — «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ЙТҲ қурбонларига ҳурмат бажо келтиради.
Йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг аянчли оқибатлари Ўзбекистонда ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакатда ҳар йили содир бўладиган 10 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаларида минглаб кишилар тан жароҳати олади ва ҳалок бўлади. Жабрланувчилар орасида вояга етмаганлар ва болалар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Мисол учун, 2023 йили Ўзбекистонда болалар билан боғлиқ 1794 та ЙТҲ юз берган, улар оқибатида 1568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафари ҳалок бўлган.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

08:06 / 07.05.2025
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди

13:41 / 06.05.2025
Фарғонада Nexia 3 ва Tico тўқнашувида бир киши ҳалок бўлиб, икки киши жароҳатланди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

23:43 / 05.05.2025