Энергия ресурсларидан қарзни йўқ қилиб бермоқчи бўлган газчи ва ҳисобчи ушланди
Самарқанд вилоятининг Булунғур ва Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида “свет” ҳамда газдан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газчи ва ҳисобчи ушланди.

Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Булунғур туманида тумангаз таъминоти бўлими маҳаллада ишлаш хизмати газчиси С.Х. фуқаро М.Б.нинг хонадонида кўрик давомида табиий газ таъминотидан аниқланган 1,6 млн сўм зарарни 14 млн сўм эканини айтган.
У гўёки ушбу зарар миқдорини камайтириб бериши эвазига М.Б.дан 4,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Олмалиқ шаҳар ЭТК ҳисобчиси З.А. фуқаро Д.Н.нинг “Дўстлик” МФЙдаги уйининг электр таъминотидан 5 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиб бериши эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

08:57 / 24.02.2025
616 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланган овқатланиш шохобчаси аниқланди

14:14 / 22.02.2025
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона 1,6 млрд сўмлик зарар келтирди

10:51 / 22.02.2025
270 млн сўмдан зиёд газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

10:10 / 22.02.2025