Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сербия бош вазири ўринбосари БРИКС мамлакат учун ЕИнинг муқобилига айланишини айтди
Сербия Европа Иттифоқига қўшилиш номзодлигини 2012 йилда қўлга киритган. Мамлакат президенти Александ Вучич 2024 йил апрелда республика БРИКСни ҳурмат қилишини, аммо ЕИ томон интилишини маълум қилганди.

Фото: Global Look Press
Сербия бош вазири ўринбосари Александр Вулин мамлакатнинг БРИКСга қўшилиши, Европа Иттифоқига қўшилишнинг ҳақиқий муқобили бўлишини маълум қилди. Шунингдек, у серб ҳукумати вакиллари Қозонда ўтказиладиган БРИКС саммитига боришларини тасдиқлади.
«Барча имкониятларни, жумладан, БРИКСга аъзоликни ўрганмасак — бу масъулиятсизлик бўлади. Агар БРИКС бошқа давлатлар, жумладан, БАА, Саудия Арабистони ёки Туркия учун жозибадор экан, нимага Сербия учун бундай бўлмасин? Шундай экан, БРИКС ЕИнинг ҳақиқий муқобилига айланганига шуҳба йўқ», — дейди Вулин.
Вулиннинг қўшимча қилишича, келажак Ғарб давлатларига ҳам, бошқа мамлакатга ҳам тегишли эмас. «Келажак қадриятларда, яъни географик Шарқ ёки географик Ғарбдан қатъи назар, бутун инсоният қадриятларида», — дея таъкидлайди серб амалдори.
Сербия Европа Иттифоқига қўшилиш номзодлигини 2012 йилда қўлга киритган. Мамлакат президенти Александ Вучич 2024 йил апрелда республика БРИКСни ҳурмат қилишини, аммо ЕИ томон интилишини маълум қилганди. Александр Вулин август ойида БРИКС билан ҳамкорликни кучайтиришга чақирган эди.
Сентябр бошида Туркия БРИКСга қўшилиш бўйича расмий ариза берганди, шунингдек, Озарбойжон ва Туркия ҳам блокка қўшилиш ниятида эканини маълум қилган.
БРИКС — иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти. 2001 йилда британиялик иқтисодчи Жим Онил жаҳон иқтисодини ўрганиш жараёнида бир гуруҳ катта давлатларда иқтисодий тизимли ўсишга эътибор бериб, шартли равишда БРИК деб атайди (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой). 2010 йилда бунга ЖАР қўшилди, бугун ташкилотда тўққизта давлат бор.
2023 йил 23 август куни ЖАР президенти Сирил Рамапоса Аргентина, Эрон, Саудия Арабистони, Миср, Эфиопия ва Бирлашган Араб Амирликларига тўлақонли аъзо сифатида ташкилотга қўшилиш таклифи билдирилганини маълум қилганди. Кейинроқ Аргентина БРИКСга қўшилишдан бош тортган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолият лицензияланади
Ўзбекистон | 13:10
-
Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштиришни ваъда қилган тиббиёт ходими ушланди
Жамият | 13:03
-
Россияни қўллашга тайёр Хитой, Исроилга чора кўрмоқчи бўлаётган Евроиттифоқ ва FETOʻчилар таъқибини давом эттираётган Туркия – кун дайжести
Жаҳон | 12:54
-
Қорақалпоғистондаги туманда иссиқ туфайли боғчалар ёпилди
Ўзбекистон | 12:20
Мавзуга оид

08:49
Евроиттифоқ етакчилари Пашинянни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

08:34
ЕИ Россиянинг хориждаги беқарорлаштирувчи ҳаракатлари учун санкциялар киритди

18:13 / 12.07.2025
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

17:23 / 12.07.2025