Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ етакчилари Пашинянни қўллаб-қувватлашга ваъда берди
Европа Иттифоқи Арманистонда ташқи аралашув ва гибрид ҳужумлар хавотири фонида мустақил оммавий ахборот воситаларини мустаҳкамлаш учун 1,5 миллион евро ажратилишини эълон қилди. Европа Иттифоқи раҳбарлари, шунингдек, визани либераллаштириш йўлидаги тараққиётни қайд этди.

Фото: SIERAKOWSKI FREDERIC/European Union
Брюсселда Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан учрашди.
Европа Иттифоқи етакчилари Арманистон билан виза режимини либераллаштириш бўйича эришилган ютуқларни қайд этиб, яқинда қабул қилинган «Европа интеграция жараёнини бошлаш тўғрисида»ги қонунни олқишлади.
Учрашувнинг муҳим мавзуларидан бири хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик бўлди, деб хабар қилди Европа кенгаши ва Европа комиссияси матбуот хизматлари. ЕИ етакчилари Пашинянга Арманистоннинг бу соҳадаги эҳтиёжларини баҳолаш ва ЕИнинг мавжуд воситаларидан фойдаланиш учун биргаликда ишлашни таклиф қилди.
Муҳокама қилинган таҳдидлар қаторига ахборотни хориждан манипуляция қилиш, аралашув ва дезинформация кирди. Шу муносабат билан ЕИ Арманистонда мустақил оммавий ахборот воситаларини мустаҳкамлаш учун 1,5 миллион евро ажратилишини эълон қилди.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи раҳбарлари Арманистоннинг барқарорлиги ва узоқ муддатли ривожланишини қўллаб-қувватлашга қатъий содиқлигини ҳамда унга молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш ниятини тасдиқлади. Улар Европа Иттифоқининг Global Gateway транспорт ва коммуникация стратегияси доирасида Арманистонга инвестициялар 2,5 миллиард еврога етишини таъкидлади. Бундан ташқари, 2024 йил апрел ойида эълон қилинган 270 миллион евролик "Чидамлилик ва ўсиш" режаси Европа Иттифоқининг Арманистон учун маблағларини 50 фоизга оширди. Бу маблағнинг 200 миллион евроси грантлар, 70 миллион евроси эса мамлакатнинг энергетика, транспорт ва бизнес соҳаларига сармоя жалб этиш учун грантдир.
Европа Иттифоқи етакчилари, шунингдек, Арманистонни Европа Иттифоқининг Қора денгиз стратегияси каби минтақавий ва иқтисодий ташаббусларига қўшиш имкониятини таъкидлади.
Бундан ташқари, Кошта ва фон дер Ляйен Пашинянга санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар учун миннатдорчилик билдирди ва бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.
Тавсия этамиз
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Яна иссиқ — ҳафта ўртасидан ҳаво ҳарорати кўтарилади
Ўзбекистон | 22:59 / 04.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгармоқда
Иқтисодиёт | 18:21
-
Корхона ва ташкилотларда айрим шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираси яратилади
Иқтисодиёт | 18:17
-
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40
-
Олмаота шаҳрининг юқори қисмларида кўп қаватли турар жойлар қуришга мораторий жорий этилади
Кўчмас мулк | 16:39
Мавзуга оид

11:22
Трамп: Пашинян ва Алиев 8 август куни тинчлик битимини имзолайди

22:26 / 07.08.2025
Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги стратегик йўлак АҚШ назоратига берилади

22:50 / 06.08.2025
Пашинян ва Алиев Вашингтонда Трамп ҳузурида учрашади

00:46 / 04.08.2025