Тинчлик учун Нобел мукофоти Ҳиросима ва Нагасакидаги атом бомбасидан омон қoлганларни бирлаштирган ташкилотга берилди
Мукофот “ядровий қуролдан холи дунёни барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун” тақдим этилди.
Ослода тинчлик бўйича Нобел мукофоти лауреатлари эълон қилинди. 2024 йилги соврин Ҳиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан тирик қилганларни бирлаштирган Япониянинг Nihon Hidankyo ташкилотига насиб қилди.
BREAKING NEWS
— The Nobel Prize (@NobelPrize) October 11, 2024
The Norwegian Nobel Committee has decided to award the 2024 #NobelPeacePrize to the Japanese organisation Nihon Hidankyo. This grassroots movement of atomic bomb survivors from Hiroshima and Nagasaki, also known as Hibakusha, is receiving the peace prize for its… pic.twitter.com/YVXwnwVBQO
Мукофот “ядровий қуролдан холи дунёни барпо этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун” берилди. Нобел қўмитаси таъкидлашича, ташкилот “бошдан ўтказганларнинг гувоҳлиги билан ядро қуроли бошқа ҳеч қачон қўлланилмаслиги кераклигини кўрсатади”
Ўтган йили мукофот эронлик фаол Наргис Муҳаммадийга “аёллар зулмига қарши кураши, шунингдек, барча учун инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини тарғиб қилгани” муносабати билан берилганди. У 2016 йилда 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Тинчлик мукофоти билан шу ҳафтада Нобел топшириш якунига етди. Бундан олдин физиология ва тиббиёт, физика, кимё ҳамда адабиёт соҳалари бўйича мукофот совриндорларининг номлари эълон қилинганди.
14 октябрь куни иқтисод бўйича 2024 йилнинг сўнгги Нобел совриндорлари эълон қилинади (у Швеция банки томонидан 1968 йилда таъсис этилган).
Мукофотлар Стокҳолм ва Ослода 10 декабр куни — Алфред Нобел вафот этган куни топширилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўпқаватли уй қурилади
Ўзбекистон | 16:15
-
Ҳафта охирида ҳарорат исиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 15:44
-
Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди
Иқтисодиёт | 15:29
-
Хоразмда 10 млрд долларлик газ-кимё мажмуаси қурилиши бошланади
Иқтисодиёт | 15:21
Мавзуга оид

18:10 / 16.10.2024
Демократиянинг иқтисодий қийматини очган трио. Иқтисодиёт бўйича Нобел кимларга берилди?

19:03 / 15.10.2024
“Рақобат сиёсати керак” – Нобел мукофоти лауреати Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида

20:17 / 10.10.2024
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти ёзувчи Хан Ганга берилди

20:06 / 09.10.2024