Тошкентда темирйўл ходими поезд остида қолиб ҳалок бўлди
36 ёшда бўлган марҳум темирйўл тизимида кондуктор лавозимида ишлаб келгани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида темирйўл ходимини поезд босиб кетган. Millar информацион дастурида хабар берилишича, ҳодиса 2024 йил 5 октябр куни содир бўлган.
Маълум қилинишича, ходим тепловозга юк вагонларини улаётган вақтида эҳтиётсизлиги сабаб темирйўл изига йиқилиб тушган. Шунда уни юк вагонлари босиб кетган.
Воқеа жойига тегишли масъуллар ва тез тиббий ёрдам етиб борган. Аммо кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ходим воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

21:37 / 07.03.2025
Тошкент ва Андижон шаҳарлари ўртасида қўшимча темирйўл қатнови ташкил этилди

10:56 / 02.03.2025