Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Бухородаги янги халқаро аэропорт қурилишига оид тақдимот билан танишди.

Шавкат Мирзиёевнинг шу йил май ойида Бухорога ташрифи чоғида янги халқаро аэропорт қурилиши бошланган эди. Тақдимотда ушбу лойиҳанинг техник-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида ахборот берилди.
Қайд қилинишича, Бухоронинг ҳозирги аэропорти аҳоли ва туристлар талабига жавоб бермаяпти. Мазкур аэропорт соатига 400 нафар ёки йилига 1 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади, холос.
Парвозларни бошқариш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш тизимлари, кутиш-кузатиш заллари эскиргани қатновларни кўпайтириш имконини чеклаяпти. Аксарият сайёҳлар Бухорога бориш учун Тошкент, Самарқанд ёки Урганч аэропортларига қўнишга мажбур бўляпти. Масалан, 9 ойда Бухорога ташриф буюрган 1 миллиондан зиёд хорижий туристларнинг 95 фоизи поезд ёки автомобилда борган.
Вилоятда меҳмонхоналар тармоғи, зиёрат туризми ривожланиб бормоқда. Келгуси уч йилда Бухорога туристлар оқимини 8 миллионга етказиш режа қилинган.
Шу боис жорий йил май ойида Бухоро туманида янги халқаро аэропорт қурилиши бошланган эди. Давлат-хусусий шериклик асосидаги ушбу лойиҳа доирасида жаҳон стандартларига мос аэропорт ташкил этилади. Соатига 1 минг 200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Йўловчи ва ҳаво кемаларига сервис сифатини ошириш орқали янги халқаро авиакомпаниялар жалб қилинади.
Тақдимотда лойиҳанинг техник-иқтисодий жиҳатлари тўғрисида ахборот берилди.
Давлат раҳбари янги аэропортда ўтказувчанлик қобилиятини 2 баробар ошириб, соатига 8 та самолёт келиш-кетишига имконият яратиш зарурлигини таъкидлади. Терминалнинг қулайликлари, ички ва ташқи қиёфаси бўйича тавсиялар берилди.
Мавзуга оид

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

13:26 / 18.04.2025
Урганч аэропортини модернизация қилиш ва бошқариш бўйича ўтказилган тендер ғолиби аниқланди

11:40 / 16.04.2025