Гуржистонда собиқ президент 2008 йилги урушда айбланди
Михаил Саакашвили ташқаридан келган кўрсатмаларга амал қилиб, «қалтис ҳаракатлар»га қўл урган, деб ҳисобламоқда ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси.

Фото: AFP 2024 / JANEK SKARZYNSKI
Гуржистон собиқ президенти Михаил Саакашвили ташқаридан келган кўрсатмаларга амал қилиб, 2008 йил август ойида «қалтис ҳаракатлар»га қўл урди ва бу урушга олиб келди.
Бу ҳақда ҳукмрон «Гуржистон орзуси – Демократик Гуржистон» партияси сиёсий кенгаши баёнотида айтилади.
«2008 йил августида Саакашвилининг қалтис ҳаракатлари унинг руҳий беқарорлиги эмас, балки ташқаридан берилган кўрсатмалар ва пухта режалаштирилган хиёнат натижасидир», — дейилади матнда.
«Гуржистон орзуси» мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун «мамлакат ва халққа қарши хиёнат жиноятини ким содир этганини» жамият билиши учун оммавий ҳуқуқий жараённи ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

08:12 / 06.03.2025
Ўзбекистон ва Гуржистон савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

20:45 / 05.03.2025
Президент Гуржистон бош вазири Ираклий Кобахидзени қабул қилди

15:00 / 05.03.2025