Ўзбекистон | 14:00 / 06.08.2024
1248
4 дақиқада ўқилади
Реклама

IT Park Universityʼда Open Day: Келажакдаги IT- мутахассислари учун илҳомлантирувчи тадбир

Фото: IT Park University

13 июл куни IT Park University “Open Day” тадбирида ўз эшикларини ҳамма учун кенг очди. 200 дан ортиқ абитуриентлар, уларнинг ота-оналари, IT-мутахассислар ва талабалар университетнинг замонавий таълим дастурлари ҳақида маълумот олиш, халқаро экспертлар билан суҳбатлашиш ва ишга жойлашиш имкониятларини ўрганиш учун йиғилдилар. Жараённи сизга ҳикоя қиламиз.

Дастур жуда бой тайёрланганди. Тадбирнинг асосий хусусияти йирик IT-компаниялар: EPAM, IT Park Uzbekistan, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, IT Bilim, IT Community of Uzbekistan va WTraining’дан таниқли спикерларнинг ҳамкорлиги бўлди. 10 дан ортиқ эксперт IT соҳаси келажагидаги ўзгаришлар, муваффақиятли карьера сирлари ва амалий таълимнинг фойдаси ҳақида маълумот беришди, шунингдек, рақамли муҳитда ишлашнинг афзалликлари ва камчиликлари муҳокама қилинди.

Тадбирнинг расмий қисми Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ва вазир ўринбосари Рустам Каримжонов томонидан очиб берилди.

“IT Park University глобал EPAM компанияси билан ҳамкорлиги туфайли ҳам ноёбдир. Таълим фақат назарияга эмас, балки амалиётга қаратилган ва етакчи экспертлар томонидан бошқарилади. Бу университет сизнинг келажагингиз учун катта имкониятлар очади” — деди Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов.

IT Park University бош директори Баҳодир Аюпов келгуси йилларда IT соҳасидаги ўзгаришларни таҳлил қилди. У 2025 йилга келиб IT-мутахассисларига бўлган талаб 8 баробар кўпайишини таъкидлади.

EPAM компаниясининг вакиллари Наталя Ни ва Иззатхон Шамсиев IT Community’да иштирок этишнинг аҳамияти ҳақида гапириб, қандай қилиб нетворкинг орқали халқаро компания аъзоси бўлганликларини баҳам кўрдилар ва муваффақиятга эришиш учун нима қилиш кераклиги ва IT соҳасидаги хавфларни қандай четлаб ўтиш ҳақида қимматли маслаҳатлар беришди.

IT Community раҳбари Шавкат Каримов ўз тақдимотида бўлажак мутахассисларга амалий маслаҳатлар бериб, интерактив ўйинлар ўтказди.

Танаффус вақтида хоҳловчилар имтиҳонда бепул қатнашиш имконини берувчи промо-кодлар олдилар ва IT Park University’нинг афзалликлари билан батафсил танишдилар.

Иккинчи курс талабаси Нигора Мамадалиева тадбир доирасида бошланғич мутахассис сифатида жонли мисол бўлди. У Испанияда ўтган халқаро стажировка ҳақида ва университетнинг талабалар учун имкониятлари ҳақида гапирди.

Охирги спикерлар, IT-Bilim’дан Диана Гаинуллина ва WTraining’дан Руслан Андреев компанияларнинг ходимлар учун маҳаллий ва халқаро бозордаги талабларини тақдим этишди.

Панел муҳокамаси тадбирнинг асосий қисми бўлди, унда экспертлар Ўзбекистонда IT келажагини муҳокама қилдилар. Эътибор сифатли таълим, карьера имкониятлари ва инновациялар каби масалаларга қаратилди. Ёш мутахассисларни ривожлантиришда таълим муассасалари ва IT-компаниялар ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти таъкидланди.

IT Park University’га кириш ҳужжатларини топшириш муддати август охирида тугайди.

Имтиҳонлардан ўтинг ва замонавий таълим муҳитининг бир қисми бўлинг:

— Амалиётга йўналтирилган таълим шакли;

— 70% ўқитувчилар амалдаги мутахассислар;

— Таълим давомида халқаро стажировкалар.

IT Park University’да талабалик ҳаётининг имкониятлари ва хусусиятлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун Instagram ва университет веб-сайтига ўтинг.

IT Park University билан IT соҳасида муваффақиятли халқаро карьерани бошланг!  

IT Park University телефон рақами: +998 55−503−99−99.   

Telegram-bot

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид